Сообщения

"СУПЕРЛИГА". 21-тур. "Қўқон-1912"–"Пахтакор". Фақат ҳакамлар ҳақида

Изображение
Бугун, аста-секин қизғин паллага кириб бораётган чемпионатимизда асосий ўйинлардан бири бўлиб ўтади. "Қўқон-1912"-"Пахтакор" қарама-қаршилиги 21-турнинг энг шиддатли учрашуви бўлиши кутилаяпти. Турнир жадвали нуқтаи-назаридан қаралса, беллашувнинг нақадар аҳамиятли эканлиги ойдинлашади. 3-4 даврада дастлабки олтилик жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боришини биласиз. Кучли олтиликда ўз имкониятларини яхшилаб олиши учун интилаётган "Пахтакор" Қўқондан фақат ва фақат ғалаба билан қайтиши лозим. Ўз навбатида, "Қўқон-1912" жамоаси ўша олтиталикка кириб, кейинчалик совринли ўринлар учун кураш олиб бориши учун "Пахтакор"ни нима қилиб бўлсада мағлуб этиши талаб этилади. Ўйин атрофида тарқалаётган турли хил миш-мишлар, бўлар-бўлмас гаплар, қизиқарли башоратлар ўйинга ҳакамлар бригадаси тайинланганидан кейин янада авж олди. ПФЛ бўлажак баҳсга Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади. Бош ҳакамга қанотларда наманганли

Бошқача превью

Изображение
Баҳорнинг илк кунлариданоқ юртимиз стадионларида анчадан бери орзиқиб кутилган ва буткул янгиланган чемпионатимизга старт берилади. 12 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб бориш мақсадида, суперлига байроғи остида янгиланган форматда ўзаро баҳсларга киришади. Қувонарлиси, "Спорт" телеканали 1-тур баҳсларининг барчасини тўғридан-тўғри эфирга узатишни мақсад қилган. Яна бир яхши хабар сифатида ўйинларнинг 18:00 дан барвақт бошланмаслиги белгилаб қўйилганлигини айтиш мумкин. Хуллас, бошланажак суперлига баҳсларига бўлган қизиқиш анча баланд. Бу эса мухлисларни стадионларга жалб этади. Одатда, тур ўйинлари олдидан бериладиган превьюларда жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи, ғалабаю-дуранглар сони, ўз майдонида ва сафарда ўтказилган ўйинларда қайд этилган натижаларига оид статистик маълумотлар бериб келинган. Қўйида эса, одатий превьюдан бироз четга чиққан ҳолда, 1-турда ўзаро беллашадиган жамоаларнинг мавсумга тайёргарлиги, чемпионатда олдиган қўйилган мақсади ва таркибида

ОЧЛ-2018. "Локомотив" бўлажак "жанглар"га тайёрми?

Изображение
2018 йил футболимиз учун муваффақиятли бошланди. Дастлаб Хитой майдонларида "U-23" терма жамоамиз тарихий ғалабани қўлга киритган бўлса, кейин Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмага эга чиқди. Тўғри, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳам гуруҳ босқичига йўл олганда бахтимиз тўкис бўлар эди, лекин начора, Ш.Арвеладзе шогирдлари ўз хатолари эвазига Снейдер ва Таремиси бўлган "Ал-Гарафа" тўсиғидан ўта олмади. Навбат мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби "Локомотив"га. М.Йеличич шогирдлари учун маъсулиятли палла бошланмоқда. Хўш, "темирйўлчилар" бўлажак баҳсларга, умуман бошланажак янги мавсумга қандай ҳозирлик кўришди? Жамоа таркибига кимлар келдию, кимлар тарк этди? Жамоа олдига қўйилган вазифалар нималардан иборат? Келинг, қўйида шу ва бошқа саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз. Тайёргарлик ҳақида . 2017 йилги мавсумни ҳаммадан кейин якунлаган "темирйўлчилар" сўнгги ўйинини 4-декабрь куни

ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Насаф" ҳақида

Изображение
Бир оз аввал Катар пойтахти Доха шаҳрида "Ал-Гарафа"га қарши майдонга тушиб гуруҳ босқичига йўлланма берувчи ягона ўйинда кураш олиб борадиган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасининг бўлажак баҳсларга кўрган ҳозирлиги ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Энди худди шу ракурсда Қаршининг "Насаф" жамоасига тўхталиб ўтамиз . Хўш, Р.Бердиев шогирдлари бўлажак муҳим беллашувга қанчалар тайёр? Рақиби бўлмиш Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоаси ҳақида нималар биламиз? Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб излашга уриниб кўрамиз. Олдинга ўтиб шуни айтиш лозимки, гарчи қаршиликлар таркибида сезирларли йўқотишлар юз берган бўлсада, жамоа ягона ўйиндан иборат ўтиш учрашувини ўз майдонида ўтказади. Устига устак, жамоа рақиби "Ал-Файсали"га бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, иорданияликдар гарчи ўз мамлакатида етакчи жамоалар қаторида зикр этилсада, қитъа топ клублари сафига кирмайди ва уларни ҳатто "Насаф"нинг бугунги таркиби ҳам қи

ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Пахтакор" ҳақида

Изображение
2018-йилни тарихий ғалаба билан бошладик. Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган Р.Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз қитъа чемпиони унвонини қўлга киритиб ортга қайтди. Дастлабки қадам муваффақиятли ташланди. Энди навбат клубларимизга. Бугун, Қарши ва Катар пойтахти Доха шаҳарларида "Насаф" ва "Пахтакор" ўз рақиблари "Ал-Файсали" ва "Ал-Гарафа" билан гуруҳ босқичига йўлланма берувчи ягона ўйинда майдонга тушади. Хўш, мазкур муҳим беллашувга жамоаларимиз қанчалар тайёр? Рақиб тўсиғидан ўтиш мумкинми? Қўйидаги мулоҳазаларимиз орқали ана шу саволларга жавоб излашга уриниб кўрамиз. Дастлаб, ягона ўйинни сафарда ўтказадиган пойтахт жамоаси "Пахтакор" клубининг бўлажак баҳсга кўрган тайёргарлиги ҳақида фикр юритамиз. Тайёргарлик ҳақида . 2017 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинини 19-ноябрь куни Қарши шаҳрида "Насаф"га қарши ўтказган "шерлар" расмий ўйинларга якун ясаб таътилга чиққанди. Б

"Қор жанги"даги тарихий ғалаба

Изображение
Ва ниҳоят ўзбек футболи тарихида яна бир қувончли натижа қайд этилди. Р.Ҳайдаров бошчилигидаги "U-23" терма жамоамиз Хитойда бўлиб ўтган ва драматик воқеаларга бой тарзда кечган қитъа чемпионати финалида иродали ва матонатли Вьетнам терма жамоасини чиройли тарзда мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритди. Об-ҳавони ўта ноқулай келганлигию, тинимсиз қор ёғиб турганлиги футболчиларимиз ҳоҳиши олдида ожиз қолди. Ғолиб бўлиш учун ҳатто икки таймда икки хил рангдаги либослардан фойдаланганимизга нима дейсиз?) Бунақа драматик финални яна қаерда кўриш мумкин? Энг қизиғи, ғалаба тўпини киритган "Қўқон-1912" жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров мусобақа давомида 2 та ўйинда қатнашди ва майдонда бор йўғи 8 дақиқа ҳаракат қилди. Андрей финалгача гуруҳ босқичи доирасидаги Қатар билан учрашувда захирадан майдонга тушганди. Вьетнамга қарши баҳс қўшимча бўлимларининг энг сўнггида майдонга туширилган ҳужумчи дарвоза томон фақат бир марта зарба берди ва гол урди. Эътиборлиси ана шу зар

Кечиккан мақола. Нега U-21 эмас?

Изображение
Қўйида баён этмоқчи бўлган фикрларимни аслида анча олдин ёзишни ўйлаб юргандим. Нималардир сабаб бўлиб уни амалга ошира олмаётган эдим. www.championat.asia   сайтида Япония футбол федерациясининг олимпия ёшидаги ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионатида кунчиқар юрт вакилларининг 23 эмас, 21 ёшли футболчилардан иборат таркиби юборилиши ҳақидаги қарорни ўқидиму йиғилиб қолган фикрларимни ёзишга киришдим. Ҳечдан кўра кеч дегани шу бўлса керак.   Биласиз, одатда январь ойи футболимизда жудаям сокин ўтади. Бу пайтда эндигина таътилдан қайтган чемпионатимиз жамоалари янги мавсум тараддудининг асосий босқичига киришиш арафасида бўлади холос. Қандайдир халқаро мусобақа бўлмаса, турли ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам йиғин ўтказмайди.   2018 йил эса бундан мустасно. Эртага, яъни 9-январдан Р.Ҳайдаров бошчилигидаги "U-23" терма жамоамиз Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ўз иштирокини бошлайди. Ой якунида эса чемпионатимизнинг икки клуби ОЧЛ плей-оффида майдонга тушиши лозим. 30