Сообщения

Сообщения за декабрь, 2017

Суперлига баҳслари ўтказилмайди-ми?

Сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлманг. Насиб этса чемпионатимиз албатта давом этади. Унақада нега бунақа сарлавҳа қўйдинг деб ҳайрон бўлаяпсизми? Нима демоқчи эканлигимни мақолани ўқиш давомида тушуниб оласиз. Хабарингиз бор, футболимиз тарихида илк бор ЎФФ ташаббуси билан Суперлига иштирокчилари аъзолари, яъни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш ва уни доимий назорат қилиш мақсадида федерация техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тест-синовлари тизими яратилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида футболчилар мавсум давомида уч маротаба ўзига хос имтиҳондан ўтказилади. Айтиш ўринлики, режага кўра бу чора-тадбирлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлаш вазифасини ўтаб бериши лозим. Шундай қилиб, футболчилардан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда: 1. 30 метрга югуриш 2. Турган жойидан узунликка сакраш 3. 7х50 метрга югуриш 4. "Yo-Yo" т

Олий лига-2017 якунлари. Навбат "Водий дербиси"га

Изображение
Бунгача Тошкент ва Қашқадарё дербилари ҳақидаги маълумотлар билан таништирган эдик. Бугун чемпионатимиздаги яна бир дерби, "Водий дербиси" ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. Якунига етган чемпионатимизда "водий дербиси" доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Олдинга ўтиб шуни айтиш лозимки, чемпионатимиз якунида водий жамоалари орасидаги энг яхши кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига тегишлидир. 2016-йилги мавсумда ўтиш ўйини орқали элитадаги ўрнини аранг сақлаб қолган И.Мўминжонов шогирдлари 2017-йилда анча муваффақиятли иштирок этди ва якунда бешинчи ўриндан жой олди. 1-даврада ўзига хос сенсация кўрсата олган Н.Ҳасановнинг "Қўқон-1912" жамоаси чемпионатнинг муҳим палласида толиқиб қолди шекилли, якунда тўққизинчи бўлиб маррага етиб келди. Ўзбек футболининг фахри бўлган жамоалардан бири деб таърифланадиган Фарғонанинг "Нефтчи" к

Олий лига-2017 якунлари. "Қашқадарё дербиси"да "Насаф" мутлоқ етакчи

Изображение
Олий лига-2017 якунлари ҳақида турли хил қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз. Кеча, "Тошкент дербиси" ҳақида бафуржа гаплашган эдик. Бугун "Қашқадарё дербиси"га тўхталиб ўтамиз. Маълумки, якунига етган чемпионатимиз олий лигасида Қашқадарё вилоятининг 3 та жамоаси иштирок этди. Қаршининг "Насаф" жамоаси якунда кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Муборакнинг "Машъал" клуби маррага саккинчи бўлиб етиб келди. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси муваффақиятсизликка учраб, 2018 йилдан бошланадиган суперлига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Жамоа якунда 14-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. "Тошкент дербиси"дан фарқли равишда "Қашқадарё дербиси" иштирокчилари орасидаги фарқ сезиларли даражада эканлиги, уларнинг ўзаро ўйинлари натижаларида ҳам ўз аксини топди. Аввало жамоалар ўртасидаги баҳсларга тўхталиб ўтамиз:   3-тур 18 март шанба Шўртан - Машъал 0 :