Олий лига-2017 якунлари. "Қашқадарё дербиси"да "Насаф" мутлоқ етакчи

Олий лига-2017 якунлари ҳақида турли хил қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз. Кеча, "Тошкент дербиси" ҳақида бафуржа гаплашган эдик. Бугун "Қашқадарё дербиси"га тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, якунига етган чемпионатимиз олий лигасида Қашқадарё вилоятининг 3 та жамоаси иштирок этди. Қаршининг "Насаф" жамоаси якунда кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Муборакнинг "Машъал" клуби маррага саккинчи бўлиб етиб келди. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси муваффақиятсизликка учраб, 2018 йилдан бошланадиган суперлига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Жамоа якунда 14-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.
"Тошкент дербиси"дан фарқли равишда "Қашқадарё дербиси" иштирокчилари орасидаги фарқ сезиларли даражада эканлиги, уларнинг ўзаро ўйинлари натижаларида ҳам ўз аксини топди. Аввало жамоалар ўртасидаги баҳсларга тўхталиб ўтамиз: 

3-тур
18 март
шанба
Шўртан - Машъал
0:2
11-тур
18 май
пайшанба
Насаф - Машъал
1:0
13-тур
15 июнь
пайшанба
Шўртан - Насаф
1:2
18-тур
19 август
шанба
Машъал - Шўртан
4:0
26-тур
26 октябр
пайшанба
Машъал - Насаф
1:2
28-тур
9 ноябр
пайшанба
Шўртан - Насаф
0:3








Эътибор берсангиз, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси дербидаги барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Тўртта ўйинда тўртта ғалабага эришган "аждарлар" рақиб дарвозабонларини 8 марта хафа қилиб, ўз дарвозасидан бор йўғи 2 та тўп ўтказиб юборган (+6). Эътиборлиси қаршиликлар ўз майдонидаги беллашувларда рақиб дарвозасига 4 та гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Улар 11-турда "Машъал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, 28-турдан ўрин олган "Шўртан"га қарши баҳсда ғузорликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришни уддасидан чиқишган. Сафардаги 2 та беллашувда эса ҳар икки рақибини ҳам бир хил 2:1 ҳисобида таслим этган (13-турда "Шўртан" ва 26-турда "Машъал").

Муборакнинг "Машъал" клуби эса дерби баҳсларида "Насаф"га ҳар икки ўйинда мағлуб бўлган бўлса (сафарда 1:0 (11-тур), 26-турда ўз майдонида 1:2), "Шўртан"га қарши ўтган беллашувларда ғалабани тантана қилган. 3-тур доирасида ўтган сафардаги ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришган А.Хомяков шогирдлари, 18-турдан ўрин олган Муборакдаги баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришга муваффақ бўлган. Дерби доирасида ўтказилган баҳсларда "газчилар" 7 та гол уриб, ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиққан (+4).


Якуний натижасидан қатъий назар ФИФА томонидан олий лигадан четлатилган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Қашқадарё жамоалари орасида энг кучсизи бўлиб чиқди. Ғузорликлар дерби доирасида ўтказилган 4 та баҳсда ҳам мағлубиятга учради. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. 1:11 (-10). Жамоа томонидан урилган ягона гол Игорь Таран номига ёзилган бўлиб, у вилоят пешқадами "Насаф"га қарши баҳсда рақиб посбонини хафа қилишга муяссар бўлган.

Ўзаро ўйинлардан кейинги турнир жадвали эса қўйидагича кўриниш олган:

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Насаф
4
4
0
0
8-2
6
12
2
Машъал
4
2
0
2
7-3
4
6
3
Шўртан
4
0
0
4
1-11
-10
0

"Қашқадарё дербиси"нинг умимий статистикасига тўхталадиган бўлсак, ўтказилган 6 та беллашувнинг барчасида у ёки бу жамоа ғалабага эришган, яъни жамоалар дурангга рози бўлмаган. 6 та баҳснинг 3 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, яна шунчасида меҳмонлар уйларига 3 очко билан қайтган.
 Ўтказилган 6 та ўйинда дарвозаларга 16 та гол киритилди. Урилган голларнинг 10 таси мезбонлар ҳисобига тўғри келган. Ўз-ўзидан 6 та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган. Голларнинг 3 таси пенальтидан киритилган. 11 метрлик нуқтадан "Машъал" вакиллари Сардор Раҳмонов ва Кенжа Тўраев, шунингдек, "Насаф" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркиновлар гол киритишга муваффақ бўлган. Дербида қайд этилган энг йирик ҳисоб "Машъал"-"Шўртан" баҳсида содир бўлган. Ўша куни мезбонлар меҳмонларни 4 та гол билан сийлаган (4:0).
"Қашқадарё дерби"си тўпурарлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бирданига 3 та ўйинчи ҳисобида 2 тадан гол мавжуд. Булар "Насаф"дан Драган Черан, Шаҳбоз Эркинов ва "Машъал" аъзоси Ҳумоюн Муртозоевлардир.
Шунингдек, "Насаф" ўйинчилари И.Рашидҳонов, Б.Абдураҳимов, Д.Нарзуллаев, Бобур Абдухолиқов, "Машъал"дан И.Шойқулов, К.Тўраев, Ш.Шайманов, С.Раҳмонов, З.Тўраев ва "Шўртан" ҳужумчиси И.Таран ҳисобига биттадан гол ёзилган.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

"СУПЕРЛИГА". 21-тур. "Қўқон-1912"–"Пахтакор". Фақат ҳакамлар ҳақида

ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Насаф" ҳақида

ОЧЛ-2018. "Локомотив" бўлажак "жанглар"га тайёрми?