Олий лига-2017 якунлари. Навбат "Водий дербиси"га

Бунгача Тошкент ва Қашқадарё дербилари ҳақидаги маълумотлар билан таништирган эдик. Бугун чемпионатимиздаги яна бир дерби, "Водий дербиси" ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. Якунига етган чемпионатимизда "водий дербиси" доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Олдинга ўтиб шуни айтиш лозимки, чемпионатимиз якунида водий жамоалари орасидаги энг яхши кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига тегишлидир. 2016-йилги мавсумда ўтиш ўйини орқали элитадаги ўрнини аранг сақлаб қолган И.Мўминжонов шогирдлари 2017-йилда анча муваффақиятли иштирок этди ва якунда бешинчи ўриндан жой олди. 1-даврада ўзига хос сенсация кўрсата олган Н.Ҳасановнинг "Қўқон-1912" жамоаси чемпионатнинг муҳим палласида толиқиб қолди шекилли, якунда тўққизинчи бўлиб маррага етиб келди. Ўзбек футболининг фахри бўлган жамоалардан бири деб таърифланадиган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу сафар ҳам омадсизлик кўчасидан чиқа олмади. Аввалига А.Федоров, кейинчалик В.Абрамов бошчилик қилган жамоа чемпионат якунида 15-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. Янги ташкил этилаётган суперлигада иштирокчилар сони 12 талигича қолса, "Нефтчи" ўз тарихида биринчи бор элитада иштирок эта олмайди.
Дербиларда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни аҳамиятга эга эмаслиги водий жамоалари ўртасидаги баҳсларда ҳам ўз аксини топди. Келинг, аввало жамоаларнинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратамиз:

3-тур
16 март
пайшанба
Навбаҳор - Нефтчи
1:1
4-тур
31 март
жума
Нефтчи - Қўқон-1912
1:2
10-тур
12 май
жума
Навбаҳор - Қўқон-1912
1:1
18-тур
19 август
шанба
Нефтчи - Навбаҳор
1:1
19-тур
26 август
шанба
Қўқон-1912 - Нефтчи
3:1
25-тур
21 октябр
шанба
Қўқон-1912- Навбаҳор
2:0








Биринчи даврани катта иштиёқ эвазига 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" дерби доирасидаги баҳсларда ҳам энг кўп ғалабани қўлга киритди. Н.Ҳасанов шогирдлари ўтказилган 4 та ўйиннинг 3 тасида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 1 та ўйинда дуранг билан чекланишга мажбур бўлди. Ғалабаларнинг 2 тасига ўз майдонида (19-турда "Нефтчи"ни 3:1 ва 25-турда "Навбаҳор"ни 2:0) эришган қўқонликлар, сафарда "Нефтчи"ни таслим этиб дербидаги учинчи ғалабани тантана қилди. Наманган сафари эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Мана шу ўйинларда 8 та гол урган қўқонликлар, ўз дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб юборди. Тўплар нисбати +5 ни ташкил этмоқда. Урилган голларнинг нақд 5 таси "Нефтчи" дарвозасидан жой олган бўлса, қолган 3 таси "Навбаҳор" дарвозасига киритилган.  

И.Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби дерби доирасида муросасизлик кўрсата олди. Ўтказилган 4 та баҳснинг 3 тасида дуранг (3 ва 10-тур доирасида ўтказилган ўз майдонидаги ўйинларда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" билан бир хил 1:1, 18-турда Фарғонада "Нефтчи" билан 1:1) натижа қайд этилганлиги буни исботлаб турибди. Ягона мағлубият сафарда бўлиб ўтган "Қўқон-1912" жамоаси билан беллашувда қайд этилган. Эътиборлиси, наманганликлар бу йилги дерби баҳсларида ғалаба қозона олмади. Гол уриш борасидаги натижалар ҳам мақтанарли даражада эмас. 4 та ўйинда 3 та гол урган "лочинлар", ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиққан. Тўплар нисбати -2.  

Мавсумни ўта муваффақиятсиз якунлаган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси худди "Навбаҳор" каби дерби баҳсларида ғалаба қозона олмади. В.Абрамов шогирдлари ўтказилган ўйинларда 2 та дуранг ("Навбаҳор" жамоаси билан уйда ва сафарда бир хил 1:1) ва 2 та мағлубият ("Қўқон-1912" жамоаси билан ўз майдонида 1:2, сафарда 3:1) қайд этган. Тўртта ўйинда бор йўғи 2 очко жамғарган жамоа, очколарни биттасини ўйда, биттасини сафарда қўлга киритган. Рақиблар дарвозабонини 4 марта хафа қилишни уддалаган жамоа, ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқди. Тўплар нисбати -3 ни ташкил қилган. Ўз майдонидаги баҳсларда 2 та гол уриб, 3 та тўп ўтказиб юборган В.Абрамов шогирдлари, сафарда 2 та гол уриб 4 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Ўзаро ўйинлардан кейинги турнир жадвали эса қўйидагича кўриниш олган:

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Қўқон-1912
4
3
1
0
8-3
5
10
2
Навбаҳор
4
0
3
1
3-5
-2
3
3
Нефтчи
4
0
2
2
4-7
-3
2

"Водий дербиси"нинг умимий статистикаси. Ўтказилган 6 та ўйиннинг тенг ярмида, яъни 3 тасида дуранг қайд этилган бўлса, 2 та мезбонлар ғалабаси ва битта меҳмонлар ғолиблиги кузатилган. Ўтказилган баҳсларда дарвозаларга жами 15 та гол киритилди. Урилган голларнинг 9 таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, 6 та гол меҳмонлар томонидан урилган. Голларнинг 2 таси пенальтидан киритилган. 11 метрлик нуқтадан "Навбаҳор" вакилли Неманья Йованович ва "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳамедов гол киритишга муваффақ бўлган. Дербида қайд этилган энг йирик ҳисоб "Қўқон-1912"-"Нефтчи" баҳсида кузатилган. Ўша куни мезбонлар меҳмонларни 3:1 ҳисобида таслим этган.
"Дерби" тўпурарлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, 3 та гол урган "Қўқон-1912" жамоаси ҳужумчиси Носир Отақўзиев бу борада биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринларда 2 тадан тўп киритган "Навбаҳор" вакили Неманья Йованович ва "Нефтчи" аъзоси Мўйдин Мамазулунов қайд этилган.
Шунингдек, "Қўқон-1912" ўйинчилари Жавоҳир Сиддиқов, Дарко Гожкович, Суҳроб Бердиев, Мурод Ҳолмуҳамедов, Филип Райевац, "Нефтчи"дан Шерзод Ҳакимов ва Дмитрий Камаровский ҳамда "Навбаҳор" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳисобида биттадан гол мавжуд.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

"СУПЕРЛИГА". 21-тур. "Қўқон-1912"–"Пахтакор". Фақат ҳакамлар ҳақида

ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Насаф" ҳақида

ОЧЛ-2018. "Локомотив" бўлажак "жанглар"га тайёрми?