Суперлига баҳслари ўтказилмайди-ми?
Сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлманг. Насиб этса чемпионатимиз албатта давом этади. Унақада нега бунақа сарлавҳа қўйдинг деб ҳайрон бўлаяпсизми? Нима демоқчи эканлигимни мақолани ўқиш давомида тушуниб оласиз. Хабарингиз бор, футболимиз тарихида илк бор ЎФФ ташаббуси билан Суперлига иштирокчилари аъзолари, яъни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш ва уни доимий назорат қилиш мақсадида федерация техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тест-синовлари тизими яратилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида футболчилар мавсум давомида уч маротаба ўзига хос имтиҳондан ўтказилади. Айтиш ўринлики, режага кўра бу чора-тадбирлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлаш вазифасини ўтаб бериши лозим. Шундай қилиб, футболчилардан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда: 1. 30 метрга югуриш 2. Турган жойидан узунликка сакраш 3. 7х50 метрга югуриш 4. "Yo-Yo" т...