ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Насаф" ҳақида

Бир оз аввал Катар пойтахти Доха шаҳрида "Ал-Гарафа"га қарши майдонга тушиб гуруҳ босқичига йўлланма берувчи ягона ўйинда кураш олиб борадиган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасининг бўлажак баҳсларга кўрган ҳозирлиги ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Энди худди шу ракурсда Қаршининг "Насаф" жамоасига тўхталиб ўтамиз . Хўш, Р.Бердиев шогирдлари бўлажак муҳим беллашувга қанчалар тайёр? Рақиби бўлмиш Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоаси ҳақида нималар биламиз? Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб излашга уриниб кўрамиз. Олдинга ўтиб шуни айтиш лозимки, гарчи қаршиликлар таркибида сезирларли йўқотишлар юз берган бўлсада, жамоа ягона ўйиндан иборат ўтиш учрашувини ўз майдонида ўтказади. Устига устак, жамоа рақиби "Ал-Файсали"га бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, иорданияликдар гарчи ўз мамлакатида етакчи жамоалар қаторида зикр этилсада, қитъа топ клублари сафига кирмайди ва уларни ҳатто "Насаф"нинг бугунги таркиби ҳам қи...