Олий лига-2017. "Насаф" 2-давра чемпиони

Ва ниҳоят навбатдаги чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. "Олий лига" номи остида ўтказилган сўнгги биринчилигимизда "Локомотив" чемпион, "Насаф" кумуш ва "Пахтакор" бронза медаль соҳибларига айланди. 2018 йилдан "суперлига" номи остида бошланадиган мусобақамизда 12 та жамоа иштирок этишини инобатга оладиган бўлсак, "Динамо", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Обод" каби клубларимиз юқори элитада иштирок эта олмасликлари мумкин. Аниқ айтмаётганимнинг сабабини эса биласиз. Янги мавсум олдидан клубларимиз ОФК ва ЎФФ кўрсатмасига мувофиқ лицензиялаш талаблари асосида текширувдан ўтади. Текширув якунида талабларга мос тушмаган клубларимиз "суперлига"да иштирок эта олмайди. Бу қайси жамоалар бўлишини эса февраль ойида билиб оламиз. Шундай экан, ҳозирча юқорида номлари келтирилган клубларни элитадан ўрин ололмайди дейишга шошмай турганимиз маъқул.

Чемпионатимиз якунига етган бир паллада, табиийки, футболга ихтисослашган газета ва интернет сайтларида якунланган биринчилигимизга оид турли хил қизиқарли маълумотлар, статистик кўрсаткичлар, жамоаларга тегишли ўзига хос натижалар, рекорд ва антирекордлар ҳақида туркум хабарлар чоп этилади.
Бу борада мен ҳам чемпионатимизнинг айрим қизиқарли ҳолатларига тўхталиб ўтмоқчиман. Бугун, эътиборингизни чемпионатимизнинг ҳал қилувчи палласи, яъни 2-даврада жамоаларимиз қайд этган натижаларга қаратмоқчиман.


Даставвал, солиштиришда қулай бўлиши учун "Олий лига-2017"нинг ҳар икки давралари учун алоҳида турнир жадвалини келтириб ўтаман. 

1- ДАВРА ЖАДВАЛИ

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Локомотив
15
11
2
2
36-10
26
35
2
Қўқон-1912
15
7
6
2
23-16
7
27
3
Насаф
15
8
2
5
24-14
10
26
4
Олмалиқ
15
6
6
3
12-11
1
24
5
Пахтакор
15
7
3
5
19-19
0
24
6
Бухоро
15
7
2
6
25-21
4
23
7
Бунёдкор
15
5
6
4
16-16
0
21
8
Машъал
15
5
5
5
15-13
2
20
9
Металлург
15
6
2
7
20-19
1
20
10
Қизилқум
15
5
5
5
15-16
-1
20
11
Динамо
15
5
4
6
18-17
1
19
12
Навбаҳор
15
4
7
4
16-19
-3
19
13
Сўғдиёна
15
5
2
8
19-26
-7
17
14
Шўртан
15
5
0
10
14-21
-7
15
15
Нефтчи
15
2
5
8
12-25
-13
11
16
Обод
15
2
3
10
10-30
-20
9


2-ДАВРА ЖАДВАЛИ

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
Ўзг*
1
Насаф
15
12
0
3
34-4
30
36
+2
2
Локомотив
15
11
2
2
30-9
21
35
-1
3
Пахтакор
15
11
2
2
25-9
16
35
+2
4
Бунёдкор
15
9
4
2
31-14
17
31
+3
5
Навбаҳор
15
8
3
4
24-18
6
27
+7
6
Бухоро
15
7
4
4
17-17
0
25
0
7
Машъал
15
7
3
5
22-18
4
24
+1
8
Олмалиқ
15
6
2
7
19-21
-2
20
-4
9
Металлург
15
6
1
8
17-19
-2
19
0
10
Қизилқум
15
4
5
6
16-24
-8
17
0
11
Нефтчи
15
4
4
7
11-23
-12
16
+4
12
Сўғдиёна
15
3
5
7
14-25
-11
14
+1
13
Қўқон-1912
15
4
2
9
19-31
-12
14
-11
14
Динамо
15
3
4
8
3-17
-14
13
-3
15
Шўртан
15
3
3
9
14-31
-17
12
-1
16
Обод
15
0
0
15
5-22
-17
0
0

* - жамоаларнинг 1-даврага нисбатан ўринларидаги ўзгариш

2-давра турнир жадвалига эътибор берсангиз, ҳал қилувчи паллада энг катта сакрашга эришган жамоа "Навбаҳор"дир. Якунланган чемпионатимизда ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоа мақомини қўлга киритган И.Мўминжонов шогирдлари 1-даврада 4 та ғалаба, 7 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этиб жадвалда 12-ўриндан жой олган бўлса, ҳал қилувчи даврада бу кўрсаткич 8 та ғалаба, 3 та дуранг ва 4 та мағлубиятни ташкил этди. Кўриниб турибдики, "лочинлар" 2-даврадаги ғалабалар сонини нақд 4 тага кўпайтирган. Натижада, наманганликлар чемпионат якунида турнир жадвалида нақд 7 поғона кўтарилиб, 5-ўриндан жой олишди.

Аксинча, 1-даврага нисбатан энг ёмон натижани бошқа бир водий жамоаси "Қўқон-1912" клуби қайд этди. Чемпионат экваторига 7 та ғалаба, 6 та дуранг ва 2 та мағлубият билан жадвалнинг 2-поғонасида етиб келган Н.Ҳасанов шогирдлари, ҳал қилувчи босқичда 4 та ғалаба, 2 та дуранг ва 9 та мағлубият қайд этиб, нақд 11 та ўрин ортга чекинишга мажбур бўлди. Фақатгина 1-даврада жамғариб қўйилган очколар (27) эвазига якуний жадвалда 41 очко билан 9-ўринни банд этишди.     

Шунингдек, жамғарилган очколар орасида фарқ бўлсада (1-даврага нисбатан) "Бухоро" (1-даврада 23 очко (7-2-6) жамғарган бўлса, 2-даврада 25 очко (7-4-4) қўлга киритган), "Металлург" (20: (6-2-7) ва 19: (6-1-8)), "Қизилқум" (20: (5-5-5) ва 17: (4-5-6)) ва "Обод" (9: (2-3-10) ва 0: (0-0-15)) жамоалари 1-даврада эгаллаган ўрнинларини сақлаб қолди. Яъни, ҳар икки даврада ҳам "Бухоро" олтинчи, "Металлург" тўққизинчи, "Қизилқум" ўнинчи ва "Обод" 16-ўринни эгаллаган. Жамоаларнинг чемпионат якунида эгаллаган ўринларига эътибор берсак,  "Металлург" ва "Қизилқум" клубларининг натижаларида бироз силжиш кузатилган. Улар мос равишда 10 ва 11 ўринлардан жой эгаллаган. "Обод" жамоаси кўрсаткичларига жамоанинг 2-давра ярмида чемпионат баҳсларидан четлатилганлиги ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Энди ҳар бир жамоанинг 2-даврада қайд этган натижаларига бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Жамоалар кетма-кетлиги эса уларнинг якуний жадвалда эгаллаган ўринлари асосида келтирилади.
Кетма-кет иккинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатганлиги билан мақтана олади. М.Йеличич шогирдлари ҳар икки даврада бир хил - 35 очкони қўлга киритиб (иккита даврада - 11 та ғалаба, 2 тадан дуранг ма мағлубият қайд этилди), якунда чемпионликни расмийлаштирди. Фақатгина, 1-даврадан кейин 1-ўринни эгаллаган "темирйўлчилар", 2-давра учун тузилган жадвалда, анча мазмунли ўйин намойиш этган "Насаф"чиларни олдинга ўтказиб юборди ва 2-ўринни қўлга киритди.

Якунда кумуш медалларни расмийлаштирган Қаршининг "Насаф" клуби айниқса 2-даврага келиб жуда мазмунли ва барқарор ўйин намойиш эта бошлади ва ҳақли равишда ҳал қилувчи давра учун тузилган жадвал чемпионлигини қўлга киритди. 1-давра якунида 26 очко билан (8-2-5) 3-ўринни эгаллаган Р.Бердиев шогирдлари, сўнгги 15 та баҳсда 12 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этиб 36 очкони қўлга киритди. Бу эса жамоанинг 1-даврага нисбатан 2 поғона юқорилаганини кўрсатади.

Бронза медаль соҳибига айланган "Пахтакор" клуби 2-давра олдидан янги мураббий бошчилигида таркибида жиддий ўзгаришларни амалга ошириб, 1-даврада эгаллаган ўрнидан 2 поғона юқори натижани қайд этди. Яъни, 1-даврада 24 очко (7-3-5) жамғариб жадвалда 5-ўриндан жой олган "шерлар", 2-даврада 35 очко жамғариб (11-2-2) ҳал қилувчи давра ва якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади.

М.Қосимов бошчилигида кучли тўртликдан ўрин олган "Бунёдкор" қайд этган натижалар ҳам 1-даврага нисбатан ўсганлигини (+3) таъкидлаб ўтиш лозим. 1-даврада 21 очко жамғариб (5-6-4) жадвалнинг 7-поғонасидан ўрин олган "қалдирғочлар", 2-даврада 31 очко (9-4-2) тўплаб, давра жадвалининг 4-ўринига жойлашди.

И.Шквириндан жамоани қабул қилиб олган В.Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" чемпионат якунида 7 ўринни қўлга киритган бўлсада, жамоа 1-даврага нисбатан (24 очко: 6-6-3) 4 поғона пастлади (20 очко: 6-2-7). Икки даврада тўпланган очколар фарқи ҳам 4 тани ташкил этди. Эътиборлиси, "кончилар" 1-даврага нисбатан ғалабалар сони ўзгармаган бўлсада, дурангларнинг камайиши эвазига 4 марта кўп мағлубиятга учради.  

Воҳа жамоаси бўлмиш "Машъал" клуби чемпионатни 8-ўринда якунлашга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси, Хомяков шогирдлари бутун чемпионат давомида бир хил - ўртамиёна иштирок этди. Буни давралардаги иштирокнинг солиштирмасида ҳам кўришингиз мумкин. Муборакликлар 1-даврада 20 очко (5-5-5) тўплаган бўлса, 2-даврада 24 очко (7-3-5) тўплашга муваффақ бўлиб, 1-даврага нисбатан 1 поғона юқорироқ ўриндан жой эгаллади.

Мавсумни катта иштиёқ ва кетма-кет ғалабалар билан бошлаб, "ўзбек "Лестери" номига муносиб кўрилган кўҳна Самарқанднинг "Динамо" клуби натижалари ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Якунда 12-ўриндан жой эгаллаган О.Тюлькин шогирдлари ўз-ўзидан 1-даврага нисбатан (19 очко (5-4-6)) ҳал қилувчи босқичда (13 очко (3-4-8)) камроқ очко жамғаришди. Мос равишда давраларда тўпланган очколар нисбатига кўра, 2-даврада 6 очко кам жамғарилди.

1-даврадан сўнг 13-ўринни эгаллаган "Сўғдиёна" клуби (17 очко (5-2-8), 2-давра якунига кўра гарчи камроқ очко жамғарган бўлсада 12-ўринга чиқа олди (14 очко (3-5-7)). Лекин, И.Шквириннинг янги жамоаси чемпионат якунида барибир дастлабки даврадаги ўрни 13-поғонага қайтди.

Қандай натижа қайд этишидан қатъий назар ФИФА томонидан янги мавсумда қўйи лигага бадарға қилинган "Шўртан" клубининг натижалари ҳам "Сўғдиёна"никига ўхшаш. 1-даврадан кейин 14-ўринни эгаллаган ғузорликлар (15 очко (5-0-10)), 2-давра якунида 12 очко билан 15-поғонадан жой эгаллади (3-3-9). Чемпионат якунида эса, жамоа яна ўзи учун "жонажон" бўлиб қолган 14-поғонага жойлашди.

Ва ниҳоят "Нефтчи" ҳақида. Ўз тарихидаги энг шармандали мавсумни ўтказаётган фарғоналиклар чемпионат якунида хафли 15-ўрнни эгаллади. Ю.Саркисян жамоани тарк этгандан бери, ўз йўлини топа олмаётган В.Абрамов шогирдлари 1-давра мобайнида бор йўғи 11 очко тўплаган бўлса (2-5-8), 2-даврада нисбатан яхшироқ кўрсаткичга эга бўлди. Ўтказилган 15 та ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган Фарғонанинг бош жамоаси, яна шунча ўйинда дуранг ўйнаб, 7 та ўйинда майдонни боши эгик ҳолда тарк этди. Фарғоналиклар   2-даврада 16 очко йиғиб, 1-даврага нисбатан 4 та поғона кўтарилишга эришган бўлсаларда, бу натижа якуний жадвалда фойда бермади.
  
Чемпионатимиз якуний жадвали эса қўйидагича кўриниш ҳосил қилди:

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Локомотив
30
22
4
4
67-20
47
70
2
Насаф
30
20
2
8
58-18
40
62
3
Пахтакор
30
18
5
7
44-28
16
59
4
Бунёдкор
30
14
10
6
47-29
18
52
5
Навбаҳор
30
12
10
8
40-37
3
46
6
Бухоро
30
13
7
10
42-40
2
46
7
Олмалиқ
30
12
8
10
31-32
-1
44
8
Машъал
30
12
8
10
37-31
6
44
9
Қўқон-1912
30
11
8
11
42-47
-5
41
10
Металлург
30
12
4
14
40-39
1
40
11
Қизилқум
30
9
10
11
31-40
-9
37
12
Динамо
30
8
8
14
21-35
-14
32
13
Сўғдиёна
30
8
7
15
33-51
-18
31
14
Шўртан
30
8
3
19
28-52
-24
27
15
Нефтчи
30
6
9
15
23-48
-25
27
16
Обод
30
2
3
25
15-52
-37
9

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

"СУПЕРЛИГА". 21-тур. "Қўқон-1912"–"Пахтакор". Фақат ҳакамлар ҳақида

ОЧЛ плей-офф ўйини. Жамоаларимиз тайёрми? "Насаф" ҳақида

ОЧЛ-2018. "Локомотив" бўлажак "жанглар"га тайёрми?